No icon

Қорақалпоғистон Республикаси Ахборот –кутубхона марказида 4-11 октябр давомида олиб борилган ишлари ҳақида

 «Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 7 июндаги «Ўзбекистон Республикаси аҳолисига ахборот-кутубхона хизмати кўрсатишни янада такомиллаштириш туғрисида»ги  ПҚ-4354-сон қарорининг бажарилишини  таъминлаш бўйича  Қорақалпоғистон Республикаси Ахборот ва оммавий коммуникациялар бошқармасининг 2019 йил 15 июлдаги БК-01-168-сонли хатида кўрсатилган вазифаларни бажариш мақсадида,  Қорақалпоғистон Республикаси  Ахборот кутубхона марказида 2019 йил  4-11 октябр кунлари давомида куйидаги ишлар олиб борилди.

Қорақалпоғистон Республикаси Ахборот-кутубхона марказида  «Ардоқдасан, эъзоздасан, Она тилим!» (21-октябрь-Ўзбек тилига давлат тили мақоми берилган куни)га бағишланиб китоб кўргазма ташкил қилинди.

Китоб кўргазмасига 30 номдаги китоблар, газета ва журнал мақолаларидан ташкил топган кўргазмага умумий ўқувчилар зали сектори бошлиғи Б. Утениязова  Тошкент давлат аграр университети Нукус филиали “Ер кадастри” бўлими 1 босқич 11 нафар талабаларига шарҳ бериб ўтди. У истиқлол йилларида ўзбек тилининг қўлланиш доираси амалда ниҳоятда кенгайгани, уни илмий асосда ривожлантиришга қаратилган тадқиқотлар, тилимизнинг ўзига хос хусуиятларига бағишланган илмий ва оммабоп китоблар, ўқув қўлланмалари, янги-янги луғатлар кўплаб чоп этилаётгани жамият тафаккурини юксалтиришга ўз ҳиссасини қўшмоқда. Айниқса давлат тилининг халқаро миқёсда ҳам фаол мулоқот воситасига айланиб бораётгани эътиборли эканлиги ҳақида айтиб ўтди.

Қорақалпоғистон Республикаси Ахборот-кутубхона марказида Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти Нукус филиали «Кутубхонашунослик ва библиография» бакалавр таълим йуналишининг 10-нафар 1-босқич талабаларига ахборот-кутухона маркази фаолияти буйича экскурсия ташкил қилинди ва анкета саволномалари тарқатилди.

Комментарий жазыўшы:

Комментарий (0)