Qaraqalpaqstan Respublikası Málimleme-kitapxana orayı
Қорақалпоғистон Республикаси Ахборот-кутубхона маркази
Wednesday, 20 Nov 2019 18:00 pm

Qaraqalpaqstan Respublikası Málimleme-kitapxana orayı

2019 йил 7 июндаги  Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси аҳолисига ахборот-кутубхона хизмати кўрсатишни янада такомиллаштириш тўғрисида” қарорини ижросини таъминлаш мақсадида АКМда утказилган тадбирлар Қорақалпоғистон телерадиокомпаниясининг Хабар дастуридан кўрсатилиб борилди.  Қорақалпоғистон радиосидан интервьюлар берилди. 
Қорақалпоғистон телерадиокомпаниясининг “Жаслар каналы” дан китоб ўқиш ва китобхонлик маданиятини ошириш, ёшларни китоб ўқишга қизиқтириш мақсадида Олий ўқув юртлари талабалари ўзбек, қорақалпоқ, жаҳон адабиётларидан китобларини ҳикматли сўзлари билан реклама (5 дақиқа) ташкил этилиб, 1 ҳафта давомида кўрсатилиб борилди

 Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 7-июндаги «Ўзбекистон Республикаси аҳолисига ахборот-кутубхона хизмати кўрсатишни янада такомиллаштириш туғрисида»ги ПҚ-4354-сон қарорида кўрсатилган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида Олий Мажлис Сенатининг 23-ялпи мажлисида «Ахборот-кутубхона тизими ходимлари кунини белгилаш тўғрисида»ги Қонун сенаторлар томонидан маъқулланди.
Қонунга мувофиқ, 21 май – Ўзбекистон Республикасининг ахборот-кутубхона тизими ходимлари куни, яъни касб байрами сифатида белгиланмоқда.
Шу муносабат билан 2019 йил 1-ноябр куни Қорақалпоғистон телерадиокомпаниясининг “Хабар” дастуридан Ахборот-кутубхона марказида олиб борилаётган ишлар тўғрисида, фаол китобхонлар ва кутубхона ходимларининг чиқишлари бўлдилар