Апрель-2021

Китапханамызға келген жаңа әдебиятлар. Апрель -2021

 
 

821.512.133

А-37

Азизов Саидбаҳрам

            Алишер Навоий асарларида фалакиёт сирлари [Матн]/ С. Азизов. - Tошкент:   O'zbekiston , 2018. - 136 б. - ISBN 978-9943-28-967-3: 14482 сўм

 

Ушбу китобда Алишер Навоий космогоник дунёкараши шаклланишида Улуғбек астрономия мактабининг ўрни, Алишер Навоий асарларида фалакиёт илмига оид маълумотлар (астрономик жиҳозлар,олам моделлари ,осмон жисмлари,самовий ҳодисалар),Алишер Навоий асаридаги астрономик маълумотларнинг манбалари ҳақида сўз боради.

316.6

Б63

Беттжер Фрэнк

            Кеча омадсиз-бугун муваффақият қозанган савдогар [Матн]/ Фрэнк Беттжер; Таржимон: А. Ашуров. - Тошкент: Yangi kitob , 2020. - 224 б. - ISBN 978-9943-5768-8-9: 19200 сўм

 

Ушбу китоб ҳаётда қай тарзда муваффақият қозониш мумкинлиги ҳақида ҳикоя қилади. Муаллиф ибратли мисоллар келтиради ва биринчи тоифали савдогарга хос услуб, идрок, маҳоратни ривожлантириш борисида муфассал йўлланма беради. Китоб ҳар қандай соҳада сермахсул ишлашни хохловчи ва мулокотда кутаринкилик истовчи кишиларга мўлжалланган.

316.64.174.4

Б63

Беттжер Фрэнк

            Муваффақият сирлари [Матн]/ Фрэнк Беттжер; Таржимон: Ф. Намозов. - Тошкент:       Янgi asr avlodi , 2020. - 176 б. - ISBN 978-9943-5768-5-8: 16320 сўм

Бу китоб ночарликдан муваффақият сари йўлни қандай босиб ўтганини ғоят таъсирли тарзда ҳикоя қилади. Бу одам ўз вақтида ишсиз қолган, умидсизликка тушган, азият чеккан, ҳатто ўз жонига қасд қилишга уринган. Китобда муаллифнинг қисқа вақт ичида муваффақият қозонгани турли-туман воқеалар мисолида очиб берилади.

821.411.21

Д70

Даманҳурий  Ҳомид

            Қурбонлик қиймати  ёҳуд муҳаббат ва бурч [Текст]: роман/ Ҳомид Даманҳурий; Араб тилидан таржимон : Муртазо Сайдумаров. -  Тошкент:   O'qituvchi , 2019. - 200 б. - ISBN 978-9943-22-378-3: 20160 сўм

Саудия араб адиби Ҳомид Ҳусайн Даманҳурий (1922-1965) кўпкиррали ижодкор. У бир қатор шеърий асарлар,ҳикоялар, публицистик мақолалар муаллифи. Аммо у роман жанридаги асарлари билан танилган.У ўзининг қисқа ҳаёти давомида турли жанрларда ижод қилганига қарамай, саудия араб адабиётини ўрганувчи тадкиқотчилар томонидан " Қурбонлик қиймати" номли романи билан саудия араб адабиётида роман жанрининг шаклланишига асос солган адиб сифатида эътироф этилган.

159.923.2

К25

Карнеги  Дейл

            Ўзига нисбатан ишончни кучайтириш ва омма олдида чиқишлар орқали одамларга таъсир кўрсатиш ҳақида [Матн]/ Дейл Карнеги; Таржимон: Акбарали Ашуров. - Тошкент: Yangi kitob , 2020. - 224 б. - ISBN 978-9943-6329-4-3: 19200 сўм

Мазкур китоб сизга ўзига нисбатан ишончни кучайтириш ва омма олдида чиқишлар орқали одамларга таъсир кўрсатиш қобилиятини осон шакллантиради. Ундаги кўрсатмалар, маслаҳатлар ва машғулотлар молиявий ва ижтимоий соҳада, сизнинг обрўйингиз ошиши ҳамда раҳбарлик вазифаларини эгаллашингизда қўл келади.

821.512.133-31

М22

Малик Тоҳир

            Шайтанат [Матн]: роман. Биринчи китоб/ Тоҳир Малик; Масъул муҳаррир: И. Солихова. - Tошкент: O'zbekiston milliy ensiklopediyasi, 2018. - 414 б. - ISBN 978-9943-07-636-5 (муқов): 15652 сўм

Тоҳир Маликнинг Шайтанат олами ҳақида ҳикоя қилувчи ушбу асари неча йиллардан буён ўқувчилар эътирофига сазовор бўлиб келмоқта. Жиноятчилар оламининг сир -асрорлари ҳақида сўз юритувчи мазкур асар.

821.512.164

М32

Махтумқули

            Сайланма [Матн]/ Махтумқули; Таржимон:М. Пирриев. -  Тошкент:   O'qituvchi , 2019. - 272 б. - ISBN 978-9943-22-207-6 (муқов): 38720 сўм

Ушбу китоб туркман халқининг улуғ шоири, туркман адабий тили асосчиси, барча халқлар томонидан шеърлари, достонлари севиб ўқиладиган. ҳофизлар баланд пардаларда куйлайдиган, машшоқлар инжа куйлар басталайдиган оташнафас шоир Махтумқули-Фироғий асарларидан танлаб табдил этилган. Бу ноёб, халқчил асарлари туркманчадан ўзбекчага ўгирилиш жараёнида иложи борича аслиятга яқин руҳда таржима қилинган.

821.512.133(092)

М53

Мирвалиев Собир

            Абдулла Қодирий  кашфиёти [Матн]/ Собир Мирвалиев. - Тошкент: MASHHUR-PRESS, 2018. - 208 б. - ISBN 978-9943-5162-6-7 (муқов): 20000  сўм

Ушбу асари қодирийшуносликдаги муҳим ва дадил қадамлардан бири бўлди. Рисоланинг ўзига хослиги шундаки, унда Қодирий ижодига том маънода истиқлол ғоялари руҳидан келиб чиқиб ёндошилган.Энг муҳими, шу кунгача қилинган тадқиқотлардан фарқли ўларок, мазкур асарда буюк адибнинг ҳаёт ва ижод йўли, адабий маҳорати, адабиётимизнинг тарихдаги роли тўла қамраб олишга ҳаракат қилинган.

821.411.21-1

М95

Муҳаммад бин Рошид, Ол Мактум

            Шеърий лаҳзалар [Матн]: Шеърлар/ Ол Мактум Муҳаммад бин Рошид. - Тошкент: MASHHUR-PRESS, 2019. - 144 б. - ISBN 978-9943-5671-9-1 (муқов): 15000 сўм

Ушбу китобида янги шеърлари ўрин олган.Халқ ва Ватанга, ота онага муҳаббат туйғўлари, илоҳий ишқ муждалари, соф инсоний севги ва садоқатни мадҳ этувчи сатрлар, фалсафий фикрлар  ўрин олишига ишонамиз.

821.512.133-1

Н14

Навоий  Алишер

            Назм ул-жавоҳир [Матн]/ Алишер Навоий ; Таржимон:  Т. Тўхтаев . - Тошкент: Академия, 2019. - 144 б. - ISBN 978-9943-5650-5-0 (муқов): 10000 сўм

Буюк шоир, мутафаккир, муаррих, сиёсат ва дин арбоби Мир Алишер Навоий ўзбек ва форс (тожик) тилларида кўпгина бебаҳо асарлар яратган. Устози Мавлоно Жомийнинг муҳаббат жомидан баҳраманд бўлган шогирд маърифий ва ирфоний марҳумларга туркона либос кийгизди. Жомийнинг  Нафаҳот ул-унс , Насойим ул-муҳаббат  қолипида, Атторнинг  Мантиқ ут-тайр, маснаийсини, Лисон ут-тайр, тили билан туркйзабон адабиётга олиб кирди.

355.001-84

П55

Плутарх

               Сайланма [Матн]/ Плутарх. -  Тошкент.: Янги аср авлоди, 2015. - 240 б. - ISBN 978-9943-27-417-4: 26400 сўм

Ушбу тўпламга юнонистонлик машҳур муаррих ва адиб Плутархнинг уч асари киритилган.Булар Подшоҳлар ва саркардаларнинг ҳикматли сўзлари, Искандар Мақидунли ва Келин-куёвларга насиҳатлар дир, Искандар Мақидунли асарида подшоҳ ва саркарда искандарнинг инсоний фазилатлари имкони борича мукаммал ёритилган.

821.161.1-3

П96

Пушкин А. С.

            Капитан қизи [Матн]: Эртаклар, трагедия, драмалар, қиссалар ва роман/ А. С. Пушкин. - Tошкент: O'zbekisnon , 2019. - 2019 б. - ISBN 978-9943-25-861-7 (муков): 52800 сўм

Рус шеъриятининг қуёши деб ном олган Александр Сергеевич Пушкин насрда ҳам, назмда ҳам самарали ижод қилган буюк сиймодир. У янги рус адабиётининг асосчиларидан бири сифатида рус маданияти тарихига кирди. Пушкин ўзининг йўл хотиралари, бадиҳалари, тарихий роман ва қиссалари билан насрчилик жанрига асос солди. Шоир ижодида эртаклар ҳам алоҳида ўринга эга. Унинг ижоди рус драмаси ва театри тараққиётида ҳам муҳим роль ўйнади.

821.512.162.3

С34

Сафарли Элчин

            Қайтганимда уйда бўл...[Матн]: ёхуд бахт ва айрилиқ битигими тақдириниг?/ Элчин Сафарли. - Tошкент: Sharq -ziyo-zakovat, 2020. - 216 б. - ISBN 978-9943-5566-6-9 (муқов): 38720 сўм

Айни дамларда ҳаётнинг абадийлигини аниқ ҳис этаяпман. Ҳеч ким ўлмайди, айни ҳаётда кимки бир-бирини севган бўлса, ундан кейин ҳам учрашадилар. Вужуд, исм, аслият- барчаси ўзгарса-да, бир нарса оҳанграбодек бизни бир-биримизга тортаверади: муҳаббат абадий қовуштирувчидир.

821.111-312.4=512.133

Ч-34

Чейз, Жеймс  Хэдли

            Ярим миллион долларлик қилмиш [Матн]: Детектив-саргузашт роман/ Жеймс  Хедли Чейз; Тарж.: Фатҳулла Намозов. - Тошкент: Yangi kitob , 2020. - 160 б. - ISBN 978-9943-6328-6-8: 13200 сўм

Шов-шувли мақола ёзмоқчи бўлган журналист Гарри Барберга пора таклиф қиладилар.У рад этади ва туҳматга учраб, панжара ортига тушади. Адолатсизлик қурбонига айланган маҳбуснинг қамоқхонада дунёкарашлари ўзгариб кетади. У озодликка чиққач, иш тополмай ўғрилик қилишга мажбур бўлади. Барберни жиноий ҳамкорликка таклиф қиладилар. Пулга муҳтож Барбер қалтис ишга киришади. Бироқ ўзаро келишув асосидаги жиноят асносида ўлим юз беради ва воқеалар ўзгача тус олади.

821.512.133-32(081)

Х-71

Ҳошимов Ўткир

            Икки карра икки- беш [Матн]: Ҳажвий қисса, ҳикоялар ва ҳангомалар/ Ўткир Ҳошимов. - Toshkent: Yangi kitob, 2020. - 336 б. - ISBN 978-9943-5768-4-1: 22880 сўм

Китобда турфа ҳангомалар билан бирга ҳаётий ҳақиқатлар ҳам акс этган. Қаҳрамонларнинг қисмати ўқувчини кулдириб қолмай, чуқур ўйга толдиради. Икки карра икки-беш қиссасидаги оддий меҳнаткаш йигит Қўшоқвой тақдири орқали ҳаётнинг пасту баландликлари моҳирона очиб берилади.

821.161.1-1(082)

В62

            Воды бесценный дар [Текст]: Альманах/ Составитель: Галина Долгая. - Тошкент: MASHHUR-PRESS, 2020. - 160 с. - ISBN 978-9943-6131-3-3: 12000 сўм

В июне 2018 года инициативной группой писателей Совета по русской литературе при Союзе писателей Узбекистана был организован конкурс рассказов "Воды бесценный дар" Конкурс был посвящен актиуальной теме, волнующей не только жителей Узбекистана, но и всего мирового сообщества, а именно-трагедии Аральского моря, обмелевшего на глазах одного поколения на девяносто процентов.

323(575.1)

М63

Мирзиёев, Шавкат

            Светлой и благополучной будет жизнь народа, имеющего  благородные устремления и великие цели [Текст]. Т.3/ Шавкат Мирзиёев. - Ташкент:  Узбекистан , 2019. - 368 с. - ISBN 978-9943-25-826-6 (в пер.): 57600 сўм

Третий том произведений Президента Республики Узбекистан Шавката Мирзиёева состоит из трех разделов. В первый раздел включены выступления и доклады, посвященные важнейшим событиям в общественно-политической жизни нашей страны, а также Послание Президента Олий Мажлису.

821.512.133

H14

Navoiy  Alisher.

            Layli va majnun [Matn]: doston/ Alisher. Navoiy . - Toshkent: G'afur G'ulom nomidagi nashriyot-matbaa ijodiy uyi, 2020. - 344 b. - ISBN 978-9943-6105-9-0 (muqov): 32640 su'm

Bu kitob shoir qalamiga mansub" Layli va Majnun" dostoning ixcham nasriy bayoni bolib, ushbu durdona asarning asosiy mazmunini anglab yetishingizga yordam beradi, deb umid qilamiz

821.512.133

N14

Navoiy  Alisher.

            Farhod va Shirin [Matn]: doston/ Alisher. Navoiy . - Toshkent: G'afur G'ulom nomidagi nashriyot-matbaa ijodiy uyi, 2020. - 528 b. - ISBN 978-9943-6106-0-6 (muqov): 42240 su'm

Layli va Majnun dostoni haqidagi qissa arab  xalqlari orasida kengtarqalgani va g'oyat mashhur bo'lgani haqida ytzilgan. Bu haqidagi turli-tuman rivoyatlar beriladi.Badiiy adabiyotga kelganda Nizomiy Ganjaviy, Xusrav Dehlaviy, Ashraf, Jomiy, Amir Shayxim Suhayliy qalamiga mansub dostanlar yaratildi.

398.91(575.1)

O'16

            O'zbek xalq maqollari [ Matn]/ Tuzuvchilar: T. Mirzayev,  B. Musoqulov,  B. Sarimsoqov. - Tоshkеnt.: Sharq , 2019. - 512 b. - ISBN 978-9943-26-938-5 (muqov): 33600 su'm

Ushbu kitob o'zbek xalqining ko'p ming yillik boy hayot yo'li natijasida yuzaga kelgan xalq og'zaki ijodinig bir bo'lagidir. O'zbek xalq maqollari kitobida hayotimizning barcha jabhalarida faol qo'llanib kelinayotgan 13 mingdan ortiq sermazmun va lo'nda xalq hikmatlari jamlangan. Mazkur maqollar donishmand ajdodlarimizning betakror tafakkur mahsuli bo'lip, bu ko'p asrlik qayroq fikrlar har lahzada bizga hamrohdir.